Get Mystery Box with random crypto!

Динимизда бола тарбиясига қандай қаралади? Муқаддас динимиз ё | "Бола тарбияси" ёхуд "Лидер фарзандлар"🌞

Динимизда бола тарбиясига қандай қаралади?

Муқаддас динимиз ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларидан бирида:  “Ҳар бир туғилган гўдак Ислом фитратида (яъни соф табиатда) туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади”, — деб марҳамат қилганлар.

 Ҳар бир ота-она ўз фарзандларининг келажакда бахт-саодатли бўлишини ният қилади. Динимиз ахкомларида ёшларни асосан ростгўйлик, омонатдорлик, ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлишлик ўзгалар хаққига хиёнат қилмаслик каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларидан бирида: “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди” (Термизий ривояти) деб айтилган
.  

Яқинларингизга хам улашинг.
https://t.me/oilada_bola_tarbiyasi