Get Mystery Box with random crypto!

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram kanalining logotibi ohangaronshhokimligi — Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати О
Telegram kanalining logotibi ohangaronshhokimligi — Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Kanal manzili: @ohangaronshhokimligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 568
Kanalning ta’rifi

Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2020-07-23 19:08:47 Ҳурматли каналимиз аъзолари! Маълум техник сабабларга кўра Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги канали янги манзилда фаолият бошлайди.

Уланиш учун:
https://t.me/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
5.9K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2020-07-22 16:35:44
#2_сектор

Сектор раҳбарлари ва МФЙ ходимларининг саъй-ҳаракати билан "Гулистон" маҳалласидаги ишсиз, айниқса эҳтиёжманд оилаларда яшовчи фуқаролардан 12 нафарини ўзини-ўзи бандлигини таъминлашга кўмаклашилди.

@ohangaronshhokimligi
5.0K viewsedited  13:35
Ochish/sharhlash
2020-07-22 14:04:32 Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи йигитлар диққатига!

Тошкент шаҳридаги "STELL PIPE COMPANY" корхонаси қуйидаги бўш иш ўринларига фукароларни ишга таклиф этади:
1. Крановщик козлового мостового крана -2 та. 2. Крановщик тельфер-2та , 3. Мастер по установка и ремонту оборудования для трубного завода-2та . 4.Слесарь ремонтник широкого пофиля-1 та. 5. Системный администратор-2 та силесарь механик оборудование 1 та 6 . Слесарь механик оборудование -1 та
Ойлик маош 1 млн. сўмдан ошиқ.

Қўшимча саволларга жавоб олишни истаганлар учун тел:94-629-67-73
4.1K viewsedited  11:04
Ochish/sharhlash
2020-07-22 07:47:38
#Оҳангарон_шаҳри

Бугунги синовли кунларда ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий барқарорлигини сақлаб қолиш, камбағалликда яшаб келаётган ёки пандемия сабаб молиявий қийинчиликка учраган иш ўрнини йўқотган фуқаролар, айниқса хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга секторлар кесимида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Оҳангарон шаҳрида пандемия сабаб иш фаолиятини тўхтатган корхоналар яна қайта иш бошлади.

Шунингдек, сектор аъзолари томонидан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг темир дафтари шакллантирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб туриш йўлга қўйилди.

Батафсил "Махсус репортаж" кўрсатувида

Каналга
уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
2.1K views04:47
Ochish/sharhlash
2020-07-21 19:40:46Бола пули”дан солиқ: уни қайтариш мумкинми?

Маълумки, янги таҳрирдаги (2020 йил 1 январдан кучга кирган) Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ижтимоий суғурта хусусан, ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган нафақа ҳамда туғиш нафақалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадлар таркибига киритилмайди.

Қонун ҳужжатларига кўра бериладиган бошқа турдаги хусусан, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, шунингдек, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича оналарга бериладиган нафақалар Солиқ кодексига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилмаган. Президентимизнинг 2020 йил 20 июлда имзоланган “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6029-сонли Фармонида мазкур нафақалар ҳам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмаслигига аниқлик киритилди.

Шу муносабат билан, юқорида кўрсатилган нафақалар бўйича жисмоний шахслардан илгари ушлаб қолинган ва ўтказилган (шу жумладан, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин ва кейинчалик ушбу пуллар нафақа олувчиларга тўланиши шарти билан солиқ агентига қайтарилади.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshhokimligi
2.9K views16:40
Ochish/sharhlash
2020-07-21 18:22:21
Ангрен эркин иқтисодий зонаси Оҳангарон блогида 21 миллиард 355 миллион сўм миқдордаги қурилиш ишлари бошланди.

@ohangaronshhokimligi
2.4K views15:22
Ochish/sharhlash
2020-07-21 16:04:35
Интилганга толе ёр, деб бежиз айтишмаган. Ҳамшаҳримиз, халқаро ва республика олимпиадалари, мусобақалари ғолиби Шокир Абдурасулов Халқаро Ислом академиясига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди.

Табриклаймиз!

@ohangaronshhokimligi
2.6K views13:04
Ochish/sharhlash
2020-07-21 12:56:20
Оҳангарон шаҳри аҳолисига туну кун хизмат кўрсатувчи "Мобиль гуруҳ" иш бошлади.

Ушбу гуруҳнинг бориш манзили Call марказга келиб тушган қўнғироқларга асосан шакллантирилади. Гуруҳ шифокор, тиббиёт ҳамшираси ва СЭОМ ходимидан ташкил топган.

Саll марказга мурожаат қилиш учун: 1262

@ohangaronshhokimligi
3.4K views09:56
Ochish/sharhlash
2020-07-21 12:51:12
Республикамиздаги барча таълим муассасаларига онлайн ҳужжат топшириш ишлари ниҳоясига етди!

Оҳангарон шаҳар ХТБ даги Консультатив марказ ишчи гуруҳи томонидан берилган маълумотларга кўра, шаҳримиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 535 нафар 11-синф битирувчилар ўқишни тамомлашди.

21.07.2020 йил кун ҳолатига 482 нафар ўқувчилар онлайн рўйхатдан ўтишди. Бу 90,1% ташкил этмоқда.

@ohangaronshhokimligi
2.2K viewsedited  09:51
Ochish/sharhlash
2020-07-21 12:48:55ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

Шифокорлар:

Анестезиолог-реаниматолог;
Инфекционист;
Эпидемиолог;
Врач-лаборант;
Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

Ҳамширалар:

Реанимация ҳамшираси;
Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
Кичик тиббиёт ходимлари.


14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54



Вазирлик расмий канали — @ssvuz
983 views09:48
Ochish/sharhlash