Get Mystery Box with random crypto!

#Шукуҳ Бугун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган | Оҳангарон ҳаёти

#Шукуҳ

Бугун Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган ходимларнинг қорбобога ёзган хатларига кўра касалхонага узоқ ўрмондан қорбобо ва қорқизлар ташриф буюришди.

Шаҳримиздаги саҳоватпеша кишиларнинг ҳомийлигида қопини тўлдириб келган қорбобо ва қорқиз касалхонанинг болалар ва юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган кичкинтойларнинг ҳолидан хабар олиб, янги йил совғаларини тарқатишди.

Болажонлар чиройли қилиб ясатилган арча атрофида янги йил, арча, қорбобо, қиш ҳақидаги шеърларини ёдлаб беришди.Қорбобо машина, қўғирчоқ, самокат, телефон ва бошқа турдаги ўйинчоқларни болажонларга совға қилди.

Касалхонада даволанаётган ва   тиббиёт  бирлашмаси ходимларининг фарзандлари байрам совғаларидан  мамнун бўлишди.

@Ohangaronim_hayoti