Get Mystery Box with random crypto!

Расман! ФИФА Индонезияни мезбонликдан мосуво қилди ФИФА ташки | OFFSIDE.UZ | RASMIY

Расман! ФИФА Индонезияни мезбонликдан мосуво қилди

ФИФА ташкилоти Индонезиядан U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлигини олиб қўйди. Бу ҳақида ташкилот расман хабар берди.

Бугун ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Индонезия футбол ассоциацияси президенти Эрик Тоҳир ўзаро учрашув ўтказган ва якунда шу қарорга келинган.

ФИФА тез орада янги мезбон номини эълон қилади. Мусобақанинг ўтказиш санаси ўзгаришсиз қолади. Индонезия футбол ассоциациясига қўлланилган санкциялар кейинроқ эълон қилинади.

ФИФА бу каби қарор қабул қилинишига қарамасдан, президент Видодо ҳукамати кўмаги билан Индонезия футболини қайта ўзгартириш жараёнида фаол ёрдам беришда давом этади. ФИФА делегацияси яқин ойларда Индонезияда бўлади ва мамлакат футбол федерациясига керакли ёрдамни кўрсатади.

Telegram | Instagram | You Тube