Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Европа қитъаси вакилига қарши ўйнайди Сречко Катан | OFFSIDE.UZ | RASMIY

Ўзбекистон Европа қитъаси вакилига қарши ўйнайди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Болгариянинг София шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Болгария терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маълумот учун, ушбу ўйин София шаҳрида 6 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 24 март куни Боливия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

28 март куни эса Венесуэла терма жамоаси билан кураш олиб борди. Бу ўйинда Ўзбекистон 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Telegram | Instagram | You Тube