Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ ШАВВОЛ ОЙИДА РЎЗА ТУТАМИЗ! Ҳадисда айтиладики: «Шаввол | ODILXON QORI MARUZALARI | ОДИЛХОН КОРИ

​​​​ ШАВВОЛ ОЙИДА РЎЗА ТУТАМИЗ!

Ҳадисда айтиладики: «Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур».
Кетма-кет ҳам, айри-айри ҳам бўлаверади; яъни кетма-кет тутиш мажбурияти йўқ. Ҳайит куни мустасно, чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунимиздир.
Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор ҳолда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллоҳ, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!..
Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал Ансорий ҳазратларидир.
Бу қадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!..

"Рамазон ва Тақво" китобидан.


@Shayx_MuhammadSodiquzb

ДЎСТЛАРИЗГА ТАРҚАТИНГ!

«ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»
КАНАЛИГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб ёзилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Ва куни бўйи гуноҳлардан сақланади Аллоҳни изни билан! ДУОНИ ЎҚИШ УЧУН https://t.me/Shayx_MuhammadSodiquzb/2521