Get Mystery Box with random crypto!

Профессор Зарипбой Ибодуллаев бугунги амалдорларнинг аксарияти | UMR OʻTMOQDA

Профессор Зарипбой Ибодуллаев бугунги амалдорларнинг аксарияти мактабни коридорда битирганини иддао қиляпти.

Албатта, бу борада жуда кўп фикр билдирганмиз. Шахсан ўзимнинг бир қанча отасининг пули билан ўқишга кириб, битирган танишларим бугунги кунда солиқ, банк ва ҳокимят тизимида раҳбар лавозимларда хизмат қилиб келяпти.

Тан олиш керакки, Ўзбекистонда раҳабар бўлиш учун ақлий салоҳият юқори бўлиши шарт эмас. Шунчаки чой дамлашга уста бўлсангиз кифоя!

Давлатнинг бугунги кадрлар тизими ниҳоятда абгор ҳалотга келиб қолган. Аксарият амалдорлар талабга жавоб бермайди. Нисбат жоиз бўлса, уларнинг 40%и яқинининг мансаби, 40%и пул, 19 %и лаганбардорлик ва 1 %и ўз салоҳияти орқали мансабга келиб қолган. Албатта, бу ҳеч қандай расмий статистика эмас, шунчаки шахсий кузатиш маҳсули.

Давлатнинг кадрлар тизими ислоҳ қилинмас экан, яқин 10 йиллик давлат учун жуда катта йўқотишлар бўлади! Давлатни йилдан йилга юқори интеллект эгалари тарк этиб кетаётгани фикримиз тасдиғи ўлароқ хизмат қилади.


@odillik_bekati