Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом бўлиш учун набавий тавсиялар: — Поклик имондандир; — А | UMR OʻTMOQDA

Соғлом бўлиш учун набавий тавсиялар:

— Поклик имондандир;
— Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
— Доим тоза, покиза овқатлар енг;
— Ҳаромда шифо йўқ;
— Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
— Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
— Қон олдириш – шифо;
— Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
— Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
— Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
— Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
— Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
— Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
— Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
— Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
— Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
— Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
— Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
— Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
— Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
— Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
— Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
— Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
— Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
— Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
— Ёлғиз овқатланманг;
— Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.


@odillik_bekati