Get Mystery Box with random crypto!

#Ёшлар #Қонун_ишласин Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб | Odiljon Tojiyev

#Ёшлар #Қонун_ишласин

Ижтимоий тармоқларда Краснодарда бўлиб турган бир неча ўзбекистонлик ёшларнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти вакиллари томонидан алданиб, ҳозир кўчада қолиб кетганлиги ҳақидаги видеомурожаатни мен ҳам юрагим эзилиб, дилхун бўлиб кўрдим.

Хулоса битта: Қонун ишласин. Ректорми, вазирми, фарқи йўқ, қонун бузилдими, марҳамат қилиб ўзи жавобини берсин.
Бу масала бўйича тулиқ масъулият Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўйнида бўлсада, нима учун тезкор чора кўрмаяпти
?

Айни бир пайтда қонунчиликда шундай муттаҳамлик учун тирқиш қолдирганимиздан биз депутатлар ҳам жим ўтиришга ҳақимиз йўқ. Ваколатли органларга Депутатлик сўрови юборамиз. Парламент бу масалани алоҳида назоратга олади.

P.S. 1) Болаларни келажаги; 2) Сўнгра бу чалкаш ишларга бош қўшганларнинг масаласи кўрилиши керак.

P.P.S. Ушбу муаммога учраган талабалар менга алоқага чиқинг?!!!
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиевга мурожаат учун бот: @OdiljonTojievbot


@odiljon_tojiyev