Get Mystery Box with random crypto!

Кел йолғизлик яна қутқаргин мени Бағрим бўшаб қолди бир қучай | 𝓞𝓭𝓭𝓲𝔂𝓢𝓱𝓮’𝓻𝓵𝓪𝓻

Кел йолғизлик яна қутқаргин мени
Бағрим бўшаб қолди бир қучай сен
Устимдан кулмоқда осмонлар мени
Кел йолғизлик яна овутгин мени

Шамол сийпалайди тунлар елкамни
Қахратон совуқлар қийнар баданни
Сен билан бўлишай бирга мотамни
Кел йолғизлик яна овутгин мени

Юлдузлар милтираб кўзни чақнатар
Кўзларим гавхари нам оқиб борар
Сенга балки жиндек дард йоқиб қолар
Кел йолғизлик яна овутгин мени

ИМАД АХМАДЖОНОВ