Get Mystery Box with random crypto!

Кўзларимда йошим эслайман сизни Соғиниб тушлардан излайман сиз | 𝓞𝓭𝓭𝓲𝔂𝓢𝓱𝓮’𝓻𝓵𝓪𝓻

Кўзларимда йошим эслайман сизни
Соғиниб тушлардан излайман сизни
Ўксиниб тополмай уйғониб сахар
Қабристон бошидан топарман сизни

Отажон елкаси армоним мени,
Яна бир бор махкам, қучсайдим сизни
Бахтимни, тахтимни тирик кўрмасдан
Учиб осмонлардан кузатинг энди

Аллохдан қабрингиз нурин сўрайман
Мажбурман сизсиз хам энди яшайман
Хар куни сахарлаб йошлатиб кўзни
Қабристон бошидан топарман сизни

ИМАД АХМАДЖОНОВ

ЗАКАЗ