Get Mystery Box with random crypto!

​​“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси жорий қилинади Ҳу | Oddiy yigitlarmiz

​​“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси жорий қилинади

Ҳукумат қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар Тошкент шаҳрида “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси синов тариқасида амалга оширилади ҳамда унинг якунларига кўра мазкур лойиҳани кейинги босқичда республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш чоралари кўрилади.

Лойиҳа доирасида “One ID mobile” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари томонидан соҳалар ва йўналишларда (расмда келтирилган) давлат хизматларини кўрсатиш ва бошқа тартиб-тамоилларни амалга оширишда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатлар уларнинг хоҳишига кўра мобил илова орқали электрон кўринишда тақдим этилиши мумкин, бунда улар қоғоз кўринишидаги ҳужжатга тенглаштирилади.

@Oddiy_Yigitlarmiz