Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг 40 фоиз ходими | O'TKIR FIKRLAR

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг 40 фоиз ходими ишдан бўшатилди

Бугунги вазирлик Ҳайъат йиғилиши ўта кескин руҳда кечиб, тизимдаги камчиликлар танқидий таҳлил этилган. Соҳада бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар сақланиб тургани қайд этилган.

Тизимдаги кўплаб муаммолар соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида замон талабларига мос, янгича фикрловчи кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ, дея таъкидланган.

Шунга кўра, ССВ марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилган ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинган.