Get Mystery Box with random crypto!

ТЎРТ ШАМ ҚИССАСИ Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон | OCHILDI DOMLA

ТЎРТ ШАМ ҚИССАСИ

Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи - "Иймон" деб номланувчи шам ўчибди.

"Иймон " ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман деб
"Яхшилик" дея номланган иккинчи шам хам ўчибди.

Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен хам ёрита олмайман -деб "Меҳр - муҳаббат" шами хам ўчибди.

Ушбу хонага кириб бир киши:
Эҳ нақадар қоронғу бу хонада на Иймон, на Яхшилик,
на Меҳр - муҳаббат бор деб ортга қайтаётса тўртинчи шам:
Тўхтанг дебди.
Сен қандай шамсан? Нега ҳалиям ёниб турибсан? деб
сўрабди халиги киши.

Мен ўчсам бу хона қоп-қоронғу бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен "Умид" шамиман дебди.

Ҳеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин.
"Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббат ва умид қалбингизни доим ёритиб турсин!

Умидни асло узманг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид
бўлманг!

Яқинларга хам улашинг


https://t.me/OCHILDI_DOMLA