Get Mystery Box with random crypto!

Ocean news

Telegram kanalining logotibi ocean_newsuz — Ocean news O
Telegram kanalining logotibi ocean_newsuz — Ocean news
Kanal manzili: @ocean_newsuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 54
Kanalning ta’rifi

The Ocean News
ОАВ
Дунё хабарлари,махаллий хабарлар ,хаммаси шу ерда.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-02-28 19:18:35
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентга келди.
37 views16:18
Ochish/sharhlash
2023-02-28 19:10:24 Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.
36 views16:10
Ochish/sharhlash
2023-02-28 17:07:28 Ўзбекистонликлар давлат телевидениесига қараганда Telegram’да кўпроқ вақт ўтказади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Telegram’нинг Ўзбекистондаги оммабоплигини таҳлил қилди. “Банкир” буни эътиборингизга ҳавола қилади.

2022 йилда 700 млн фаол фойдаланувчига эга (2014 йилда 50 млн фойдаланувчи) бўлган Telegram дунё бўйича ижтимоий тармоқлар ичида оммабоплиги бўйича 11 ўринда турувчи платформа ҳисобланади.

TGStat маълумотларига кўра, 2022 йилда Telegram’да жами 4,77 млрд фойдаланувчи аудиториясига эга 652 мингта канал ва 64 мингта чат яратилган. Telegram фойдаланувчилари базаси 41,4% аёллар ва 58,6% эркаклардан иборат.

Ўзбекистонда фойдаланувчиларнинг аксарияти мессенжерлар орасида Telegram’да мулоқот қилишни афзал кўради (80%). Гарчи WhatsApp дунё бўйича анъанавий тарзда биринчи ўринни эгаллаб келаётган бўлса-да, ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг атиги 22%и бу иловада ёзишмалар олиб боради. Етакчи учликни Viber якунлайди — 2%.

Ўзбекистон бўйлаб ўртача қарийб 18 млн фаол фойдаланувчи Telegram ишлатади.

Мамлакатда фуқаролар ўрта ҳисобда давлат телевидениесига қараганда Telegram’да кўпроқ вақт ўтказади. Telegram фойдаланувчилари жинси ва ёшига кўра қуйидагича тақсимланади.
Эркаклар:
“18-24” — 19%;
“25-34” — 24%;
34 ёшдан катта — 11%.

Аёллар:
“18-24” — 11%;
“25-34” — 12%;
34 ёшдан катта — 7%.

Бизнес вакиллари ёзишмалар ва ишга оид чатлардан ташқари Telegram‘дан ўз хизматларини сотиш ва сервис учун тўлақонли восита сифатида фойдаланади.

Telegram каналлари Ўзбекистонда энг оммабоп бизнес воситаларидан бири ҳисобланади. Ботлардан фарқли ўлароқ, улар ахборотни узатиш учун ОАВ, блоггерлар, давлат идоралари ва ҳукумат вакиллари томонидан фойдаланилади.
36 views14:07
Ochish/sharhlash
2023-02-28 15:44:55 Том маънода ойнинг сўнгги куни экани билинмоқда. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00гача узайтирилди.
33 views12:44
Ochish/sharhlash
2023-02-28 15:04:01 Банк тизими назорати бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлиги

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йил январь ойи давомида 9 та йиғилиш ўтказилган бўлиб, уларда рухсат бериш тартиботи билан боғлиқ ва кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир жами 26 та масала кўриб чиқилди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида ўтказилган муҳокамалар банклар томонидан келишиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни, жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, кредит ташкилотларини лицензиялаш, давлат реестридан чиқариш ва дастлабки рухсат бериш ҳамда тўлов ташкилотларини реестрга киритиш билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Молиявий ҳолатни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган йиғилишларда кредит ташкилотларида пруденциал меъёрлар талабларининг бажарилиши юзасидан масофавий ва жойида ўтказилган ўрганиш натижалари, хусусан, банклар ва микромолия ташкилотлари фаолиятида мавжуд хатарлар бўйича ўтказилган тематик ўрганишлар натижалари ҳамда тўлов ташкилоти фаолияти муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозимки, Қўмита томонидан 2023 йилнинг январь ойи давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича банклар, нобанк микромолия ташилотлари ва тўлов ташкилотларига нисбатан таъсирчан чоралар кўрилди.
Хусусан,

тематик ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан, яъни молиявий йўқотишларга қарши захиралар яратилмагани, кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаганлиги, муаммога айланиши мумкин бўлган кредитларни эрта аниқлаш, вужудга келишиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмаганлиги, кредитлар мониторинги, ахборот тизими ва кредит қарздорликларини ундириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги сабабли Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Қишлоққурилишбанк ва Асакабанк огоҳлантирилди;

иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган банклар (Капиталбанк, Анорбанк, Равнақ-банк) огоҳлантирилди;

“Cash U mikromoliya tashkiloti” масъулияти чекланган жамиятига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 6-моддаларига амал қилинмаган ҳолда истеъмолчига хизматлар ҳақида ўз вақтида тўғри ва тушунарли маълумот берилмаганлиги ва истеъмолчиларнинг хизмат ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқи бузилганлиги сабабли 30 млн. сўм жарима қўлланилди.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз фаолиятини бошламагани учун “E-services House” масъулияти чекланган жамиятидан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинди.
37 views12:04
Ochish/sharhlash
2023-02-28 15:02:43 Феврал ойининг сўнгги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 18:00гача узайтирилди.
28 views12:02
Ochish/sharhlash