Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 20 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эъ | 🌤Ob-Havo | Погода🌤

Ўзбекистонда 20 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метр/секундгача, баъзи туманларда чанг-бўронлари билан бирга секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Қашқадарё вилоятида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингнарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Об-ҳаво | Погода
https://t.me/joinchat/AAAAAFjWHvdeySzi431Dzw