Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда 11 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти | Ob-havo Погода🌤

Ўзбекистонда 11 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 15–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 23–25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 20–25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20–23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20–23 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 17–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 18–23 даража бўлади.

Об-ҳаво | Погода
https://t.me/joinchat/AAAAAFjWHvdeySzi431Dzw