Get Mystery Box with random crypto!

Нурота туманида, хусусан туман прокурори Ф.Норов раҳбарлигидаг | NUROTA.UZ |НУРОТА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Нурота туманида, хусусан туман прокурори Ф.Норов раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида таълим даражасини ошириш, ёш авлодни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2-сектор ҳудудига тегишли “Амир Темур” МФЙда жами 345 нафар боғча ёшидаги болалар мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар 274 нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган.

Ушбу ҳудудда мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, ушбу ишларнинг узвий давоми сифатида сектор ҳудудига қарашли "Амир Темур" МФЙдаги эски собиқ маҳалла биноси бевосита секторнинг кўмаги билан тадбиркор Тойиров Камолжонга олиб берилган эди.

Натижада ушбу эски бино тадбиркор томонидан тўлиқ қайтадан таъмирланиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этилди ва ушбу таълим муассасасининг ишга туширилиши натижасида 25 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш имкони яратилди.

Нурота туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://taplink.cc/nurotauz_official