2023-03-08 09:39:42
МЕНИНГ ҚАҲРАМОНИМОнам мени дунёга келтириш учун 40 кун шифохонада ётган.
Буни эшитиб, англаб етганимда онам дунёда йўқ эди.
Совға-салом уёқда турсин, меҳрибонимга ақалли бир оғиз раҳмат айтолмадим. Тиззасига бош қўйиб йиғлаёлмадим.
Совға-салом, ширин сўзлар билан кўнглини ололмадим.
Тўй-байрам, яхши кунларда кўзим кулгани билан, кўнглим йиғлайди. Она деса ҳар кун, ҳар соат эмас, ҳар лаҳза йиғлаб юборай деб тураман. Ҳамиша кўзёшим кўзимнинг "остонасида".
21 йилдан бери шаҳардаман. Лекин шаҳарлик бўлиб кетганим йўқ. Бир кун қайтиб онам излари қолган жойларда яшайман деган умид ҳеч тарк этган эмас.
Онам — менинг ҳаётдаги энг катта қаҳрамоним. Худди бошқа оналар каби фарзандлари учун ўзини фидо этган улуғим.
Бугун мен уни табриклай олмайман. Қўнғироқ қилиб кўнглини ололмайман, тиззасига бош қўйиб дил ёролмайман. Лекин Аллоҳдан руҳини шод, охиратини обод этишини сўрайман.
Энажон, ҳаётлигингизда айтолмаган яхши гапларим, табрик-қутловларим, билдиролмаган миннатдорликларим учун мени кечиринг.
Сизни яхши кўраман.
486 views06:39