Get Mystery Box with random crypto!

NurNEWS.uz

Telegram kanalining logotibi nurnews_uz — NurNEWS.uz N
Telegram kanalining logotibi nurnews_uz — NurNEWS.uz
Kanal manzili: @nurnews_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.55K
Kanalning ta’rifi

"Nurobod'' газетаси ДК таҳририяти.

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 19:21:09
#янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Ватанни севиш керак

Тадбиркор:
— Ҳурматли Президент ҳаёт формулангизнинг сири нимада, бунчалик энергияни қаердан оласиз?

Президент:
— Бунда сир йўқ. Ватанни севиш керак!

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
457 viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:07:04
#янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Нурободда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик тантаналари кўтаринки руҳда нишонланди

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
1.0K viewsedited  09:07
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:12:58
Нуробод тумани “Машъал” маҳалласида янги ташкил этилган 19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Машъал маҳалла фуқаролар йиғини хозирги кунда 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болалар сони 333 нафарни ташкил қилади.
   "Bekmurod Baraka zamini" МЧЖ раҳбари Нормуминов Самад  томонидан маҳаллада вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 мрд. 332. млн сўмлик  замонавий 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди. Янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий мебеллар, ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
561 views12:12
Ochish/sharhlash
2022-07-28 04:13:04
Ёруғлик тезлигида ўйлаб ўтиргандан кўра, тошбақа тезлигида бўлса ҳам мақсад сари юрган афзал.

Тошбақа чексиз уммон томон юриб, қўрқмай катта ҳаётга қадам босар экан сиз нимадан ҳавотир оласиз?

Бўлмайди деманг, сабр ва ҳаракат қилинг!

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
88 viewsedited  01:13
Ochish/sharhlash
2022-07-27 17:43:22
Нуробод тумани

Қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси

Фотоэлектр станция йилига 260 миллион кВт электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади.

Ушбу тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини 10 кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.
198 views14:43
Ochish/sharhlash
2022-07-27 16:07:44
Ургут тумани прокурори Каттақўрғон туманида иш бошлади

Бир муддат аввал Ургут туманида янги прокурор фаолият бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тегишли буйруғига асосан шу пайтгача Ургут тумани прокурори бўлиб ишлаган Холмурзаев Шуҳрат Сафарович лавозимидан озод этилиб, Каттақўрғон тумани прокурори лавозимига тайинланди.

@Zarnews_uz
199 views13:07
Ochish/sharhlash
2022-07-27 13:05:05
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter
246 views10:05
Ochish/sharhlash
2022-07-27 11:40:30 Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари маън этилмайди.

Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
346 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-07-27 09:56:35 H A M D A R D L I K

Nurobod tuman Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻining keksalar masalalari boʻyicha maslahatchisi, tuman “Nuroniylar” jamoatchilik kengashi raisi, tuman Kengashi deputati Abduraxman Sharipovning farzandi (Jinoyat ishlari boʻyicha Payariq tuman sudining raisi Shuhrat Sharipov) ning vafot etganliklari munosabati bilan Sharipovlar xonadoniga chuqur taziya izhor etamiz.
Marhumni Alloh rahmatiga olsin.
Marhumning yaqinlariga sabru jamil ato etsin.

Taʼziya marosimi ertaga, 2022-yil 28-iyul kuni soat 11-00 da Nurobod tumani, Doʻstlik mahallasi, Anjirli qishlogʻida

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
989 viewsedited  06:56
Ochish/sharhlash
2022-07-27 09:17:37
Нуробод тумани ҳокими Ш. Юлдашевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектори йиғилиши ижроси юзасидан барча нурободликларга, деҳқон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига
МУРОЖААТИ

Батафсил

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz
337 views06:17
Ochish/sharhlash