Get Mystery Box with random crypto!

#Таълим Ўқувчилар дарсда мобил телефондан фойдаланиши мум | NurNEWS.uz

#Таълим

Ўқувчилар дарсда мобил телефондан фойдаланиши мумкинми?

Мактаб ўқувчиларига қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

телефони ёрдамида:
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш.

Ўқув машғулотлари вақтида:

телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

телефонни стол устига қўйиш;

мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

телефон орқали бошқа хизматлардан (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) фойдаланиш.

Каналга қўшилинг:
@Nurnews_uz