2023-01-06 14:17:38
МУЖОДАЛАҚийнайверди нафс ҳаволаниб,
Қўрқоқ дея қилди ҳақорат.
Ғазабимни босиб олай деб,
Шу заҳоти олдим таҳорат.
Қийнайверди нафс ҳаволаниб,
Оёғимдан чалишга турди.
Йўл бермадим усулин таниб,
Қадамларим масжидга бурдим.
Қийнайверди нафс ҳаволаниб,
Уйқудаги ақлим уйғотдим.
Кўкрак деган қафасдан олиб,
Юрагимни саждага отдим.
Қийнайверди нафс ҳаволаниб,
Кўзларимда қиёмат қўпти.
Ишқ ўтидан кетганда ёниб,
Меҳробларнинг пойини ўпдим.
Қийнайверди нафс ҳаволаниб,
Уруш очди,
Ўзни қутқардим:
Ғалабанинг сирин ўрганиб,
Биттагина бармоқ кўтардим…
Қийнайверди нафс ҳаволаниб,
Мен ҳам этдим аҳволини танг.
Сулҳу битим бир четда қолиб,
Салом билан тугатилди жанг.
Куч тўплайди у яна такрор,
Ортда қолди куйиб, ўртаниб.
Яшар экан юрагим, алҳол,
Қийнайверар нафс ҳаволаниб…
Ўткирбек Муҳаммадсобир
Истанбул / 09-12.10.2021 / 10:16
https://t.me/utkirbek_muhammadsobir
163 viewsNurmuhammad Xo'ja, 11:17