Get Mystery Box with random crypto!

​#ШЕЪРИЯТ ҲАҚ ИСЛОМДИР! Кўр дунёнинг қоқ кўзига, Ҳақ Исломди | Nurmuhammad Xo'ja

​#ШЕЪРИЯТ

ҲАҚ ИСЛОМДИР!

Кўр дунёнинг қоқ кўзига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.
Қушларнинг қанот юзига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Йўлга, дарахтга, деворга,
Эсган шамол, ёққан қорга,
Ёмғир юкли булутларга,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Арслон буржи, ёй буржига,
Гўдакларнинг ҳовучига,
Минораларнинг учига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Қир-адирга, тоғу-тошга,
Тандир, ўчоқ, кул, оташга,
Юлдузга, ойга, қуёшга,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Мард йигитнинг навкарига,
Қизлар пари-пайкалига,
Ҳатто Будда ҳайкалига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Ҳар ҳовлининг эшигига,
Ҳар таомнинг қошиғига,
Гўдакларнинг бешигига,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Барча билар ҳақни албат,
Яширолмас - бу ҳақиқат,
Қарич-қарич ва қатма-қат,
Ҳақ Исломдир, деб ёзамиз.

Абдурроҳим Қаракўч
Таржимон Маҳбубий

Каналга аъзо бўлиш учун
манзил
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot