Get Mystery Box with random crypto!

Темир ҳақида гўзал маълумот! Aллоҳ таоло Aл-Ҳадид сурасида тем | NurMuhammadbuva2022

Темир ҳақида гўзал маълумот!
Aллоҳ таоло Aл-Ҳадид сурасида темир ҳақида қуйидагича зикр қилади (Ва темирни туширдик - унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор.) Aллоҳ биз темирни туширдик деб айтяпти яратдик деб эмас, Уламолар темир бошқа металлар каби ердан чиқмаган, у ер пайдо бўлганда осмондан тушган деб айтишади. Темир Қуёш системасидан ташқарида пайдо бўлгани инсонни ҳайратга солади, унга далил қуйидагилар бўлади темир моддаси пайдо бўлишлиги учун 5 млрд даражадаги иссиқлик керак бўлади, аммо ушбу иссиқлик Қуёш системасида топилмайди, Қуёшнинг ўзининг даражаси 6000 Қуёшнинг ўртасининг даражаси эса 1 млн даражададир. Темирнинг атом оғирлиги 57 бу Қуръонда у ҳақида нозил бўлган сура билан бирхилдир. Ернинг юраги темирдан ташкил топган. Термнинг мавжудлиги ер шарининг атмосферасини сақлайдиган ва уни юқоридаги нурлардан ҳимоя қиладиган магнит майдонини беради, шу билан биргаликда қуёшдан келадиган ултрабинафша нурлардан сақлайди. Aл-Ҳадид сураси Қуръоннинг ўртасида жойлашган, темир ҳам шу каби ернинг ўртасида жойлашган. Бизга темир каби мўжизаларни яратган Aллоҳга ҳамд бўлсин!