Get Mystery Box with random crypto!

Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланад | Nurli Manzil

Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади.

Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми? Ҳа, ҳар бир кунига!
Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?...
Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.

Изоҳ: Кўк кит –шу замоннинг энг катта маҳлуқоти, балким энг оғири ҳам. Узунлиги 33 метрни ташкил этса, оғирлиги 150 тоннадан сал ошади. У мўйловчи китлар оиласига мансуб бўлиб денгиз планктонлари, яъни денгизўтлари ва жониворлари билан озиқланади.

«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир». (Анкабут сураси, 60-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/nurlimanziltv