Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма ЭРТАГА ПАЙШАНБА Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қ | Нурли йўл | Расмий канал 🌙

#Эслатма
ЭРТАГА ПАЙШАНБА

Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
Имом Термизий ривояти

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
01.09.2022 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 04:25
Ифторлик бошланиши: 18:59

Бошқа минтақалар учун: https://islom.uz/vaqtlar/27/6 (Тонг вақти - саҳарлик тугаши, Шом - ифторлик бошланиши)

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••

Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир.
Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?

Муҳим эслатма: Бирор-бир узур туфайли қазо рўзаларимиз бўлса, қазо рўзаларимизни ният қилиб қазоларимизни адо этайлик. Қазо рўзаларимиз бўлмаса, савобни умид қилиб рўзани ният қилайлик.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis