Get Mystery Box with random crypto!

Dasturlash va matematika

Telegram kanalining logotibi nurli_kelajak_rm_math — Dasturlash va matematika D
Telegram kanalining logotibi nurli_kelajak_rm_math — Dasturlash va matematika
Kanal manzili: @nurli_kelajak_rm_math
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18
Kanalning ta’rifi

Kelajak uchun bir qadam
Group : @webdev_khorezm

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2020-12-09 09:11:41 5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар

Келгуси йилда 5та фандан тест бўлади. Аслида бу тартиб жорий йилдан бўлиши керак эди, аммо пандемия сабаб ортга сурилди. Агар Худо кўрсатмасин, келаси йил ҳам ўта катта форс-мажор ҳолат бўлмаса, унда 99,9% эҳтимол билан келгуси йил 5та фандан тест бўлади. Бу ҳақдаги қоида анча олдин Президент қарорида белгиланган;

Ҳозирча бизга маълум бўлган қоидалар қуйидагилар:

Mажбурий фанлар блоки (барча учун тушади):

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.

Она тили ва Ўзбекистон тарихи фанидан 1 дақиқагача, математикадан - 1,5 дақиқагача вақт ажратилади.

Tаълим йўналишига мос мутахассислик блокидаги фанлар (йўналишига қараб ўзгаради):

1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.

Асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.

балларни ҳисоблаш тизимида ўзгариш бўлмайди, аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади. Яъни ҳар бир блокдан тўпланган баллар қўшилиб, умумий баллни ташкил этади ва абитуриентлар мана шу 5 та блокдан тўплаган бали бўйича ўзаро курашади (жорий йил 2та блокнинг умумий бали олинди). Энг максимал балл 280,5 балл бўлади;

айрим йўналишларда мажбурий блокдаги фан билан махсус блокдаги фан бир хил бўлиб қолиши мумкин. Масалан, математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам математика фанидан тест ишлайди. Бу иккаласининг асосий фарқи —мажбурий блокдаги саволларнинг барчаси соддалаштирилган, энг осон даражада бўлади, мутахассислик блокидаги саволлар эса турли мураккабликда (осон, ўртача, қийин) бўлади;

5та фандан тест бўлишга оид тартиб, фақат давлат ОТМларига тааллуқли. Шу пайтгача бўлгани каби, бу янги тартиб ҳарбий, диний, хусусий, нодавлат ва хорижий ОТМларга алоқадор эмас;

3та мажбурий фан магистратура учун тааллуқли эмас;

3+2 кўринишдаги ушбу тартиб бакалавриатнинг барча таълим шакллари (кундузги, сиртқи, кечки) учун бирдек қўлланади;

мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;

мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;

мажбурий блокда Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида геометрия ёки информатикадан тест саволлари бўлмайди;

мутахассислик блокида Математика фанидан тушадиган 30та савол ичида информатикадан саволлар бўлмайди;

мутахассислик блокдаги 2та фан учун жорий йилги тест синовларида қўлланган фанлар мажмуаси олиниши кутилмоқда. Масалан, тиббиёт йўналишлари учун биология ва кимё. Молия-иқтисод йўналишлари учун математика ва чет тили. Ва ҳ.к;

келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан тест саволлари бўлиши ҳозирча расман тасдиқланмади;

тест саволлари тушадиган дарсликлар рўйхати ҳозирча расман тасдиқланмади.


@xushnudbek
209 viewsZebiniso va Azizbek, 06:11
Ochish/sharhlash
2020-10-13 07:49:04
Assalomu aleykum

Ertalab badan tarbiya qilishni unutmang!

@nurli_kelajak_rm_math
435 viewskhudayorov nodirbek, 04:49
Ochish/sharhlash
2020-10-12 19:12:46 Бир чолнинг мактаб битирувчиларга айтадигани:

- Ишга кир. Ўқиш ҳам иш.
- Иш ва ўқишинг бўлмаса уларни қидириш - асосий иш бўлсин.
- Ота касбга эътибор бер. Ёқса маҳкам ушла. Ҳақиқий устоз топасан.
- Ўзингни тадбиркорликда синаб кўр. Ёқса давом эт. Бизнес бошла. Ҳунар топ.
- Блог юрит. Шахсий кундалик тут. Фикрларингни жамлаб ёз. Фикрла!
- Видео монтажни ўзлаштир. Матн ёзишни машқ қил. Дастурлашни ўрган.

- Ҳақиқий дўст кўп сонли бўлмаслигини бил. Кимлигини вақт кўрсатади.
- Улфатни филтрдан ўтказ. Улфат дўст деганимас. Улфат ғаразлидир.
- Телевизорни ёқма. Мустақил ўйла. Удумлар қулига айланма.
- Сигарет чекма, ароқ ичма. Ювиниб юр. Тоза кийин.
- Спортга қатна. Соғлиқни асра. Захда ўтирма.

- Қариялар, катталар суҳбатини олиб тур.
- Ҳар хафта бир китоб, ҳар куни бир мақола тушир.
- Қизиқ, тажриба кўрган, соҳасининг устаси бўлганлар билан танишиб ол.
- ТИЛ ЎРГАН! ТИЛ БИЛМАСАНГ КЎР, КАР, СОҚОВСАН! КАМИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ БИЛ.

- Оилавий ишларинга бошида ҳам, кеин ҳам қариндош ва улфатларнинг бурун суқишига йўл қўйма.
- Уйланишда мақсадинг, қизиқиш ва қадриятларинга шерик бўлганини танла.
- Жуфтинг команданг бўлсин. Биргаликда ҳаракат енгилроқ ва мароқли бўлади.
- Жуфт танлашда тасаввур қил: у – болаларинг онаси/отаси. Лойиқми?

- Катта мақсадлар қўй, режалар туз.
- Атроф оламни ва ўзингни кузат.
- Қизиқувчан бўл. Билим улаш. Фойданг тегсин.

T.me/nurli_kelajak_rm_math
337 viewskhudayorov nodirbek, 16:12
Ochish/sharhlash