Get Mystery Box with random crypto!

ҚАДИР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК • Аллоҳим! Ёстиғим жойнамоз, уй | 👳🧕 NURLI ISLOM 🧕👳

ҚАДИР КЕЧАСИДА ДУО ҚИЛАЙЛИК

• Аллоҳим!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• Аллоҳим!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• Аллоҳим!
Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир!
• Аллоҳим!
Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма,
• Аллоҳим!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Аллоҳим!
Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма,
• Аллоҳим!
Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма,
• Аллоҳим!
Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Аллоҳим!
Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Аллоҳим!
Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Аллоҳим!
Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• Аллоҳим!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Аллоҳим!
Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Аллоҳим!
Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• Аллоҳим!
Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Аллоҳим!
Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Аллоҳим!
Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Аллоҳим!
Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма!
• Аллоҳим!
Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Аллоҳим!
Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Аллоҳим!
Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик,
• Аллоҳим!
Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Аллоҳим!
Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Аллоҳим!
Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла,
• Аллоҳим!
Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер,
• Аллоҳим!
Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!

•АМИЙН! •АМИЙН
!

Бу ДУОНИ шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!