Get Mystery Box with random crypto!

Michiel Jackson: Қайтар дунё..! Мағрур бўлма эй одам, Кибр бо | 🌸🌸NURLI ISLOM ™🌸🌸

Michiel Jackson:
Қайтар дунё..!

Мағрур бўлма эй одам,
Кибр бошни ейдилар.
Босилган ҳар бир қадам,
Қайтар дунё дейдилар.

Ўйлаб гапир ҳар сўзни,
Ўйин қилма ҳеч қизни.
Сирин сотсанг ҳар дўстни,
Қайтар дунё дейдилар.

Омад келса тақдирдан,
Нон узиб бер тандирдан.
Ночор қолсанг фақирдан,
Қайтар дунё дейдилар.

Отанг ҳурматини бил,
Онанг бўлса шукр қил.
Ердан паст бўлма бахил,
Қайтар дунё дейдилар.

Саждага топ имконинг,
Жаннат бўлсин маконинг.
Ҳар нафасинг ҳар онинг,
Қайтар дунё дейдилар.

Дуо олгин Онангдан,
Агар келса қўлингдан.
Ёмон бўлсанг болангдан,
Қайтар дунё дейдилар..

Эҳтиёт бўл нафсингдан,
Бало келса дастингдан.
Хотининг ё қизингдан,
Қайтар дунё дейдилар.

Аканга меҳр кўрсат,
Хабар ол топиб фурсат.
Кўшнинга қилсанг ҳасад,
Қайтар дунё дейдилар..

Шеър ёзмадим жўртага,
Ғор ковласанг ўртага.
Бугун ёки эртага,
Қайтар дунё дейдилар.

➥ Линкни босиб Қориялар каналига обуна бўлинг
••••━━━❉ ❉━━━••••