2022-01-29 11:38:19
МЕН УНИ ҚАЛБИМ БИЛАН ТАНИЙМАН
Бир киши Мавлоно Румий ва у кишининг устози Шамс Табризий ораларини бузмоқчи бўлади ва Румий ҳазратларининг олдиларига келиб, Табризий раҳимаҳуллоҳнинг ароқ ичаётганини айтади ва буни ўзича у кишига қарши ҳужжат қилади. Шунда Румий ҳазратлари унга жавобан шундай дейди:
«Аллоҳга қасамки, унинг либоси ароқ билан булғанганини ва ундан унинг хиди анқиб турганини кўрсамда, унинг устига ароқ бехосдан тўкилиб кетибди, деган бўлардим. Ва агарда унинг тоғ устида туриб олиб «Мен сизларниг олий раббингизман», деб нидо қилаётганини кўрсамда, Қуръон тиловат қилаяпти, деган хаёлга борардим».
«Боравер, мен Шамсга кўзим билан боқмайман, мен уни қалбим билан танийман».
Сиз ҳақингизда ёмон гумонга борадиган кимса сизни кўзи билан танибди, қалби билан эмас.
http://T.me/Nuriyan_16
89 views08:38