2021-04-16 11:21:57
САВОЛ:
Рўзани қасдан бузганда, каффорат лозим бўлиши учун озуқа ёки дори бўладиган нарсаларни еб-ичса, деб қайд этилади. Озуқа ёки дори бўлмаса-чи? Еб-ичмасдан укол орқали юборилса, ёки қулоқдан орқа тешикдан юборилса-чи? Ундай ҳолатда ҳам каффорат тўлайдими?
ЖАВОБ:
Каффорат лозим бўлиши учун рўзадор одам озуқа бўладиган нарсани ейиши керак. Демак, тошни ёки тангани қасдан ютиб юборса, рўзаси очилади. Ўша куннинг қазосини тутиб беради. Лекин каффорат лозим эмас.
Болалар ва айрим катталар ҳам баъзида покиза ва маълум кесак ейдилар. Агар ана шундай ейиладиган кесакни Рамазонда рўза тутган одам қасдан еса, унга қазо ва каффорат лозим бўлади. Чунки, у озуқа сифатида ейилмоқда. Агар шунга эҳтиёжи йўқ одамлар, қандайдир кесакни есалар, уларга фақат қазо тутиш лозим бўлади, каффорат эмас. (“Радд ул-муҳтор”).
Ток барги одатда ейиш мумкин бўлгани учун, шунингдек, кашнич, укроб каби гиёҳларни қасдан ейиш билан қазо ва каффорат лозим бўлади. (“Оламгириййа”).
Агар туз ютса, еса, фақат қазо рўзасини тутади. Баъзи уламолар агар у туз еб юрадиган бўлса, (масалан таомланишдан аввал) ҳам қазо, ҳам каффорат тутади, деганлар. Шунингдек, тузни бир неча дафъада еса ҳам қазо ва каффорат лозим бўлади. (“Мавсуъат ул-фиқҳиййа”).
Дори бўладиган нарсани ейиши керак. Демак, темирни қасдан ютиб юборса, рўзаси очилади, қазосини тутиб беради. Лекин каффорат лозим эмас. Аммо, масалан, аналгин ёки шунга ўхшаш таблеткаларни қасдан еса, қазо ҳам, каффорат ҳам лозим бўлади.
Шунингдек, одатдагидек, еб-ичиши керак. Дорини укол орқали қасдан юборса ҳам каффорат лозим эмас. Орқа тешикдан юборса ҳам каффорат лозим эмас. Фақат рўза очилган ҳисобланади. Шунинг учун қазосини тутади. Дорини қулоқдан ёки бурундан юборса ҳам рўза очилади. Шунга қазо тутади, лекин каффорат тўламайди
БИЗНИНГ КАНАЛГА КИРИШ УЧУН КОК ЛИНКГА БОСИНГ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAFBa8xBF447lZMwF
21.2K views08:21