Get Mystery Box with random crypto!

ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ? #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: 1) | Nuriddin domla

ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётганда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида таҳоратни бузувчи амаллар содир бўлса ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.