Get Mystery Box with random crypto!

Макка шаҳридан 300 мингдан ортиқ зиёратчи чиқариб юборилибди | Alimoff

Макка шаҳридан 300 мингдан ортиқ зиёратчи чиқариб юборилибди

Кейинги ҳафта ислом динининг беш арконидан бири бўлмиш ҳаж зиёрати бошланади. Саудия Арабистони хавфсизлик кенгаши эса ҳажга келаётганларнинг хавфсизлиги учун мусулмон оламининг муқаддас шаҳри саналмиш Маккадан рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан зиёд зиёратчини шаҳардан чиқариб юборди. Ушбу маълумотни “Saudi Press Agency” тақдим этди.

Ушбу чиқариб юборилган зиёратчиларнинг 159 998 нафари Маккага ҳаж визаси ўрнига шунчаки туристик виза билан келган хорижликлардир. Яна, шаҳарда 171 587 нафар Саудияда истиқомат қилувчи, лекин Маккада яшамайдиган фуқаролар ҳам қўлга олинган. Ундан ташқари, 140 та сохта ҳаж компанияси, 64 та ҳаж тартибини бузган йўловчи ташувчи, 97 644 та қоидабузарлик қилган машиналар чиқариб юборилган, бошқа турли қоидалар бузган 6 105 шахс қўлга олинган.

@nurbekalimov