Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Миллий кино саройида Президент ташаббуси билан суратга ол | Alimoff

Кеча Миллий кино саройида Президент ташаббуси билан суратга олинган «Баҳодир Ялангтўш» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Фильм Аштархонийлар даврида (XVII аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдони асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Фильмни томоша қилиб, Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларга ҳам ибрат эканлигини билиб олса бўлади.

Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигидаги ижодий гуруҳ ўз олдига ушбу тарихий фильм орқали Ўзбекистон тарихини дунёга янада танитиш ва ўзбек халқининг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифаларни қўйган. Менимча, фильмни кўрган одам сифатида айта оламанки, «Ялангтўш Баҳодир» фильми бу масъулиятли миссияни бажара олади.

@nurbekalimov