Get Mystery Box with random crypto!

Эсиларда бўса мана бу трейлерни февраль ойида ташлаган эдим. Б | Alimoff

Эсиларда бўса мана бу трейлерни февраль ойида ташлаган эдим. Бугун ва ниҳоят Баҳодир Ялангтўш фильмининг премьераси бўлди. Бўлганда ҳам бу премьера айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди ва очиқ осмон остидаги амфитеатрда минглаб Самарқанд халқига намойиш этилди. Менам секин ўзимдан самарқандлик ясаволиб кириб кўрбердим.

Фильм премьерасидан яқинда чиқдим. Илк тассуротларим жуда яхши. Айниқса овоз (звук) соундтреклар, гўзал рассомлик ишлари эътиборимни тортди. Актёрлар маҳорати, эпик жанглар, диалоглар ҳам юқори даражада. Наҳот биздаям шундай фильм ишлаш мумкин девордим. Айниқса сюжет линияси дойим оқсаган бизни фильмларда бу ўзига хос янгилик бўлди. Танқид қилишга ҳам етарли жойлари бор. Масалан, бош қаҳрамоннинг ёшликдаги бекграунди очилмагани ва энг охирги жанг саҳнасидаги слоумонинг кўпроқ ишлатилиши.

Умуман олганда эса фильм жуда зўр эмоциялар берди, сюжет динамикаси томошабинни охиргача ушлаб туради, буни амфитеатрдаги одамларнинг 90 фоизи соат 23 гача кетиб қолмасдан охиргача кўрганиданам англаш мумкин. Сарой интригалари зўр кўрсатилган. Тунги жанглар, ёнаётган пайконларнинг учишдаги визуал эффектлари лол қолдирди. Имкон бўлиши билан кўрберишни маслаҳат бераман.

Энг ёққани эса идеологик контекст, Марказий Осиё халқларининг дўстлигига урғу берилиши бўлди канешна

@nurbekalimov