Get Mystery Box with random crypto!

Бошқа байрамларни билмадим-у, мен айнан шу кунни жон деб нишон | Alimoff

Бошқа байрамларни билмадим-у, мен айнан шу кунни жон деб нишонлаган бўлардим

Бундан роппа роса 1 йил аввал 11 апрел куни аёллар ва болаларни ҳуқуқлари, шахс сифатидаги эркинкикларини мустаҳкамлайдиган қонун имзоланганди. Бу аёл-қизлар, болаларга нисбатан номаъқул ҳаракат қилганлар қатъий жазоланишини кафолатлайдиган қонун эди.

Бу "уйдаги гап уйда қосин" деб ёпиладиган жиноятларга барҳам берадиган қонун.

Бу вояга етмаган боласини қаровсиз, васийсиз ташлаб кетадиганларга маъмурий жазо қўллашни тартибга соладиган қонун.

Бу ўзидан "кўча эгаси"ни ясаб, аёлларга шилқимлик қиладиганлар, қизларни, ёш болаларни тақиб қилиб қўрқитадиганлар, умуман, уларни сиз-у биздек эркин юришга қўймайдиганларни тийиб қўядиган қонун.

Бу жамиятга аёл-қизлар ўз ҳаёти учун ўзи қарор қила олишини, болалар катталарга тегишли буюм, ўйинчоқ ёки охирги даражали предмет эмас, инсон эканини эслатиб турадиган қонун.

Энг ачинарлиси, яқин-яқингача ҳам аксарият одамлар юқоридаги ҳолатлар ҳатто жиноят эканлигини ҳис қилмаган. Бу ҳолатларга "стоп" чизиғини тортиш вақти келди. Энди қонун бор, аниқ тартиб бор. Бизга эса уларга амал қилиш қолди холос.

@nurbekalimov