Get Mystery Box with random crypto!

Мигрантлардан чиққан юлдузлар ҳақида Куни кеча ММА бўйича дун | Alimoff

Мигрантлардан чиққан юлдузлар ҳақида

Куни кеча ММА бўйича дунёнинг энг нуфузли турнирларидан бири UFC да дебют қилган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев, андердог бўлишига қарамасдан фаворит рақибини биринчи раундни бошидаёқ нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Ўша рақиби бугунги кунгача бирор марта мағлубиятга учрамаган ва "Халк" лақабини олган жуда кучли жангчи эди.

Жанг пайтида Сетанта комментаторларининг Нурсултон ҳақидаги гаплари эътиборимни тортди. Бу йигит 2012 йилда Россияга ишлагани кетган экан... UFC даги яна бир вакилимиз Маҳмуд Муродов ҳам бир пайтлар Россияга гастербайтер бўлиб кетган эди...

Миндеее суриштирса, спорт, санъат ва яна бошқа турли соҳаларда танилган инсонларнинг ҳам бекграундида шу тарих бор.

Жангдан кейин Нурсултоннинг "10 йилдан бери ЮФС га чиқишни кутаман" деб йиғлаворгани ҳам одамни ғалати қилиб юборди. Қойил қолдим. Шунча қийинчилик, шунча интилишлардан кейин одам ўзи мақсад қилган, орзу қилган чўққисига чиқди, чиққандаям ёрқин равишда порлаб берди. Энг яхши жанглар қаторида 50 минг долларлик бонусни ҳам олди биринчи жанггидаёқ. ЮФС жангни ўзи учун янги келган нонеймларга 10-16 минг доллар беради холос.

Ўша мигрантлик даврларида бу йигитлар шундай кунлар келишини ўйлашганмиди? Менимча ҳа, чунки яхши ният бу ярим давлат. Инсоннинг ҳамиша ўйлаб юрган нарсасига ўша миядаги настрой ҳам яқинлаштириб боради. Қойил Нурсултон!

@nurbekalimov