Get Mystery Box with random crypto!

Бухорода ишқий муносабатлар акс этган ёзишмалар, фото ва видео | Alimoff

Бухорода ишқий муносабатлар акс этган ёзишмалар, фото ва видео тасвирларни оила аъзоларига кўрсатиб фош этиш орқали таъмагирлик қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинибди.

Бухоро шаҳар "Варахша" маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган А.Н. исмли аёл ўзи билан бирга қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 1993 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Улар 2021-2023 йиллар давомида ўзига тегишли Бухоро шаҳар Придастгир кўчасида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келиб юрган, Бухоро шаҳар Файзобод кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д. исмли аёл ва унинг қонуний турмуш ўртоғи 1990 йилда туғилган М.Ф. ларнинг Telegram’даги аккаунтларини олишган ва ўзаро ёзишган ишқий мазмундаги ёзишмалари, алмашинилган фото ва видео ёзувларини ўзига кўчириб олишга эришиб, ушбу маълумотларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитишган. Фото ва видеоларни тарқатмаслик эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилишган.

Аёлнинг аризаси асосида Бухоро вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари жабрланувчи аёлнинг турмуш ўртоғидан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Н. ҳамда Н.Ф.ларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расм видеолар эгасида товламачи қамағда.

Қизиқ туюлган жиҳати, қонуний эр хотинни ўзаро ёзишмаларини тарқатмоқчи бўганини қаранглар бу гнидаларни. Шунақаям молпаросат бўладими одамлар. Халиги нима дейди, ўйнаши билан расмларини там хотининга кўрсатаман деган молларниям бу молларни олдида ёвуз бўлсада қанақадир мантиқи бор гнидона. Буларни дастидан просто так яшабам бўме қоптида а?

Жазосини олгани яхши бўпти. Кимдир шунақа иш қилса мелисага катак ташламасдан ёзиб беринг. Телефонингизни бировларга берманг.

@nurbekalimov