Get Mystery Box with random crypto!

Айтилмаган гапларни миямиз айтилган деб қабул қилиши ҳақида Ж | Alimoff

Айтилмаган гапларни миямиз айтилган деб қабул қилиши ҳақида

Жуда кўплаб машҳур тарихий иборалар, гап сўзларни биз ўзаро суҳбатларда, текстларда бузиб ишлатишимизга эътибор қилдим.

Масалан кўпчилик билади, Борис Ельцин президентликни Путинга топшираётганда "Я устал, я ухожу" (Мен чарчадим, мен кетаман) деган типа. Аслида, ўша машҳур мурожаатида Елцин "устал" сўзини умуман ишлатмаган. Аммо унинг туриши, гапириш манераси жуда чарчаган одамни бериб тургани сабабли ҳам бизга шундай дегандай туюлади. Миямизга шу ҳолатда ёзилиб қолган ва ҳозирда ушбу мурожаатни ҳатто интернетдан топиш учун ҳам "Я устал я ухожу" деб ёзилса чиқиб келаверади.

Яна бир шундай гаплардан бири Дмитрий Медведевнинг қримлик пенсионерлар билан учрашгандаги "Денег нет, но вы держитесь" (Пул йўқ, ўзилар эплаб туринглар) деган гапидир. Аслида, у "Просто денег нет сейчас. Найдем деньги сделаем индексацию" деяпти, гап тугаяпти ва янги гапда: "Вы держитесь здесь! Всего доброго, хорошего настроения" типа "қийналмай туринглар, ҳаммаси яхши бўлади" демоқчи бўляпти. Лекин формулировкалар бирин кетинлиги шу даражада омадсиз қўлланганки, "пул йўқ, ўзилар эплаб туринглар" деган ҳолатда тарқаб кетган ушбу гаплар. Буни ҳам интернетда "денег нет но вы держитесь" деб ёзиб топиш мумкин.

Яна бир шунақа нарсалардан бири, кимдандир ҳафсаламиз пир бўлса, "Чинор остидаги дуэль" фильмига келбат бериб, "Ээээ қўеее Нортой!" деб қўямиз. Аслида, фильмда бунақа демайди. Нортой деб айтмайди. Лекин бизга "Эээ қўеее Нортой!" дейиш как родной нарсадек туюлади

Булардан ташқари, яна кўплаб мисоллар бўлиши мумкин. Миямиз аниқ фактли совуқ нарсанимас, почти ўша маънони берувчи, лекин, тасаввурга комфортроқ, илиқроқ бўлган бошқа конструкт ясаб олади.

Яна турли нотўғри таржималар сабабли ҳам миямизга ўрнашиб қолган ва аслида ундаймас бўлган нарсалар бор. Булар ҳақида кейинги сафар сўзлаб бераман.

@nurbekalimov