Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг инфо | Alimoff

Бугун Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчилар ва уларнинг оила аъзолари томонидан калтакланганлиги ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди.

Ҳатто Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳамбунга ўз муносабатини билидириб ўтди.

Комил Алламжонов: "Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ."

Ўқитувчига нисбатан шаклланган бундай муносабат жамиятни таназзулга етаккловчи нарсалардан биридир. Бу нарсаларни жиддий олиб, айбдорларнни қонунан жазолаш керак.

@nurbekalimov