Get Mystery Box with random crypto!

Кутилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловида д | Alimoff

Кутилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловида демократик блокдан коалиция

Миллий Тикланиш демократик партияси лидери Алишер Қодиров:

"Партия ўтган парламент ва президентлик сайловларида олдига дастурий мақсад сифатида белгилаган 237 та мақсаддан 143 таси амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг саьйи ҳаракатлари натижасида амалга ошган.

Партиямизнинг барча фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда, муддатидан илгари Президентлик сайловларида ЎзЛиДеП билан биргаликда амалдаги Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлаш таклифини бермоқчиман.

Бугунги мураккаб давр биздан бирлашишни талаб қилмоқда. Биз амалдаги Президент атрофида мустаҳкам бирлашиб она ватанимиз қудрати ва халқимиз фаровонлигини таьминлашнинг энг самарали йўлини топишимиз зарур.
"

Демак, Алишер Қодиров ўз номзодини илгари сурмоқчи эмас. Ушбу партиялар аввалари ҳам парламентда демократик блок ўлароқ коалиция тузишгани кузатилган. Энди ҳамкорлик Президентлик сайловларида ҳам давом этади.

@nurbekalimov