Get Mystery Box with random crypto!

Лохлигим тарихи Школотронлигимизда Бахтиёр ака деган брат бўл | Alimoff

Лохлигим тарихи

Школотронлигимизда Бахтиёр ака деган брат бўларди маҳаллада. У дойим шу кичкина болларди йиғволиб Барон Минхаузен каби подвигларини айтиб берарди. Оғзимиз очилиб эшитиб ўтирардик.

Так вот, бир куни уйида магнитофон қўйди, қўшиқ Кумуш Раззоқова:

Кетти кетти кетти, интизорим кетти
Кетти кетти кетти бахтиёрим кетти...

Шуни бизга халиги Бахтиёр ака маши қўшиқни менга атаб айтган, армияга кетганимда деган. Энг қизиғи биз бунга ишонганмиз

Ёшлигим - лохлигим.

@nurbekalimov