Get Mystery Box with random crypto!

Бош қаҳрамон синдроми ҳақида Брат, сендаям бўладими такой авт | Alimoff

Бош қаҳрамон синдроми ҳақида

Брат, сендаям бўладими такой автобусда қулоққа наушникни тақиб кетяпсан, деразадан кўраётганинг ҳудди бир фильм, сен эса унда бош қаҳрамонсан, қулоқдаги мусиқа бўлса шу фильмнинг мать его соундтреки

Мени талабашкалик пайтларимда кўп бўларди шунақа ҳолат, ўзимча Эминемнинг 8 миль қўшиғини қўйволиб, соундни эшитиб, сўзларини мағзини чақиб кетардим мен ҳам кучайишим керак деб.

Так вот, "Бош қаҳрамон синдроми" деган нарса бор экан, расмий илм фанга ҳали кирмаган бўлсада шундай феномен бор. Масалан мен кўп постларимда ўзимни мақтаб, ёрворганим ҳақида красочно қилиб ёзаману, камтарлик етишмаяпти деб қўяди битаямта брат. Нет, просто менда шу постларни ёзаётганда "Бош қаҳрамон синдроми" уйғониб қолса керак.

Айнан мана шу "Бош қаҳрамон синдроми" талабаликдаги, ўсмирликдаги турли мусобақаларда ғалаба қозонишга ёрдам берган экан, чунки самооценка мана шу синдром пайдо бўлгунча жа юқори эмасди. Британиялик психотерапевт Алехандра Сармьенто манетта айнан шунга боғлиқ мақола ёзганакан.

Бу синдром бугун ҳаммада бор демоқда New Yorker колумнисти Кайл Чайка. Чунки бугун ҳаммамиз ижтимоий тармоқлардамиз.

Агар кимда ҳозир шунақа нарса бўлса, жа мазза қиворишам жоизмасакан. Чунки бу синдром ривожланиб кетган одамлар реал ҳаётдаги муаммолардан қўрқиб қолади, уларни ечишга уринмайди. Ҳаёт эса кино эмас, қанақадир жинчироқдан жинни чақириб ёки Гаррининг палкаси билан муаммо ечгани. Босилиноради.

@nurbekalimov