Get Mystery Box with random crypto!

​​Хуллас куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида пре | Alimoff

​​Хуллас куни кеча Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида пресс турда бўлиб қайтдик.

Туманни айланиб чиқдик, "Хантекс" фабрикасида бўлдик, янги қурилган смарт уйларни, ёшлар учун чекка қишлоқларда қурилган стадион, бассейн, ММА залларини кўрдик. Местний боллар билан бир партия футбол ҳам ташлашдик. 4:4 дўстлик ғалаба қозонди. Футболдан кейин, ММА залига борамиз дейишганди бир раунд-бир раунд ММА ҳам ташлашамизмикин деб ўйлаб қолдик

Кун сўнггида туман хокими Элёр ака келди. Тўғриси типичний хокимлар каби миндеее қўлди чўнтакка соволиб, одамга тепадан қарайдиган братни кутгандим мен. Лекин ака умуман бошқача одам экан. Аввал ёш технократлар ҳақида гапирганимда шундай одамни назарда тутгандим. Камералар қаршисида бир тўда журналист ва блогерларга интервью берди, тезда тезда гапириб қочвориш бўмади, Сўз блогерларга кўрсатуви каби давра сухбати тарзида кечди (видеоси чиқади тез орада)

Китоб ўқиган, замонавий тенденциялардан хабаари бор инсон экан. Гап ўртасида Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Имом Ал-Бухорийнинг "Ал-адаб ал-муфрад" китобига ёзган шарҳларининг 3 чи томида шундай деганди..." деб иқтибослар айтиб қолди.

Энг қизиғи, бизга ҳам мана шу китобнинг 4 та томини совға қилди. Бизга ҳеч ким китоб, тем более шунақа одоблар хазинасини совға қилмаганди.

Сухбат очиқ руҳда ўтди, тадбир сўнггида куй қўшиқларга уланиб кетмаган бўлсада, барча саволларимизга жавоб олдик, бирорта ерини кесворайлик демади. Хонободга боринглар вақт бўлганда. Бекорга Ўзбекистон Швейцарияси дейишмас экан. Шухратбек Қўшақбоевич туман хокимларига ҳам очилиш пресса учун деган кўринади, агар шундай бўлса Андижонни қолган туманларига ҳам бориб қоламиз насиб.

@nurbekalimov