Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар ижод саройида «Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021»нинг тант | Alimoff

Ёшлар ижод саройида «Ўзбекистон ёшлари форуми — 2021»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Очилиш маросими «Ўзбекистон-24», «Ёшлар» ва «Менинг юртим» телеканаллари орқали жонли тарзда эфирга узатилди. Очилиш маросимига шахсан бормоқчи эдим, аммо Тошкентда эмаслигим сабаб боролмадим. Шундай бўлсада катта қизиқиш билан ТВда жонли эфирда кузатдим.

Ома лекин гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жуда чиройли тарзда ўтказилди. Очиғи бунақа чиройли форумларни фақат Европада кўрардим. Мана, бизда ҳам ёшларимиз учун мана шунақа зўр қилиб форумлар қилса ҳам бўларакан-ку! Респект! Ҳали бу форумнинг очилиши, холос. Давоми олдинда.

ТВда кўриб, шахсан иштирок эта олмаганимга афсусланиб кетдим, майли форумнинг асосий тадбирлари ҳали олдинда. Ёшлар, газини босилоради. Ёшлар учун бунақа сифатли форумларни, уларнинг таклифларини очиқ ойдин эшитишганини, ёшларга бугунчалик яқин келишганини ҳали кўрмаганман.

Айтганча, форумга оид янгиликлар билан @yoshlarforumi канали орқали танишиб боришингиз мумкин.

@nurbekalimov