Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳрида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ўтказила | Alimoff

Тошкент шаҳрида «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги олдинги йилларга нисбатан жуда қизиқ тарзда ташкил этилмоқда. Бу йил ёшларнинг барча қатлами учун алоҳида лойиҳа ва тадбирлар режалаштирилгани алоҳида эътирофга лойиқ.

Жумладан, ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширган.

Ёшлар билан учрашувлар Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да давом этган. Лойиҳанинг якуний ёпилиш маросимида анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинган, мурожаат ва муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилган.

Ёшларни спортга, соғломлаштиришга жалб қилишганини, уларнинг муаммоларини мутасаддиларнинг шахсан ўзлари тинглаб, муаммоларини ҳал этишганини оқлеман и дуо қиламан.

@nurbekalimov