Get Mystery Box with random crypto!

Балли йигитлар Машнақа номдаги танловлар бўларди мактаб пайтл | Alimoff

Балли йигитлар

Машнақа номдаги танловлар бўларди мактаб пайтларида. Айниқса 14 январь арафасида уюштириларди. Турли шартлар бўларди, салат қилиш, ўтин чопиш, интеллектуал савол жавоб ва саҳна кўриниши.

Хуллас калла норм, тана бақват, саҳна кўринишларга креатив идея море, аммо салат қилишга келганда ўйланганман. Чунки уйдан продукталар опкелиш керак.

Ҳамма рақиблар гўштли салатлар, оливьелар қилишган, мен эса сузма билан редиска топганман холос Аммо онамни маслаҳати билан "баҳор салати" ни устига сабзидан ажойиб фигуралар кесиб чиқиб безатганман. Қилган салатим бошқаларникини олдида бир тийинга қиммат бўлса ҳам, оформленияси, подачаси даҳшат эди. Бабочкаларни тақиб ҳалиги 3 Мишленли ресторанларни официантларига ўхшаб мулозамат билан узатганман жюридаги ўқитувчиларга.

Натижада салат учун ҳам яхши балл олганман и Балли йигит бўганман Баъзида, креативлик, бошқача ёндошиш, ҳамма кутаётган нарсани бермаслик яхши дивидендлар опкелади. Одамларни лол қилиш керак холос. Омма психологияси машнақа ишлайди.

Сизларда мактабда қанақа танловлар бўларди?

@nurbekalimov