Get Mystery Box with random crypto!

Ҳозир ТБС дан телефон қилишди, пулимни картага тушганини айтиш | Alimoff

Ҳозир ТБС дан телефон қилишди, пулимни картага тушганини айтишди ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрашди.

Мен ҳам телефонда уларга ўз эътирозларимни айтдим. Масалан кимдир 200 минг ё 2 миллион эмас 200 миллион пул ечиши мумкин депозитидан. Шунақа пайтларда агар пул картага тушмаса одамни паника эгаллаб олиши аниқ. Қон босими кўтарилиб кетади.

Ҳар қандай онлайн операцияларда муаммо чиқса банкни поддержкаси муаммони Хумога тўнкаворақолади. Балки бу шундайдир ҳам... Пул аралашган нарсалар билан ишлайдиган продуктлар швейцарский соат каби ишлаши керак. Банкларни ўзи ҳам талаб қилиши керак, чунки айтганимдай негатив "Эшмат элтибер" га келмайди, "Ғишмат экспресс" га келаверади.

Яна бир бор қайтараман, пул аралашган нарсалар конкрет ишлаши керак. Ишламаслиги ҳақида олдиндан огоҳлантириш керак, просто "кимдирни оёғи симга тегиб кетгани сабабли ишламай қолди" деган нарса бундай ҳолатларда нонсенс деб қаралиши керак.

@nurbekalimov