Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев: Таклифим – оқсоқолни маҳаллага маслаҳатчи қил | НУРАФШОН ЗИЁСИ

Шавкат Мирзиёев: Таклифим – оқсоқолни маҳаллага маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак

Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари 26-сессияси ишида иштирок этган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев маҳалла масаласида янги таклифни ўртага ташлади.

«Энди маҳалла – ислоҳотчи. Олдингидек раисларнинг маросимларда юрадиган даври ўтиб кетди. Ҳамма маҳалла раислари ҳам бугунги синовларга тайёрми? Бу саволга ҳамма ўзича жавоб бериши керак.

Менинг таклифим – маҳаллага оқсоқолни маслаҳатчи қилиб қўйсак, маҳалла раислигига эса ёш ва забардаст ёшларни сайласак. Оқсоқолнинг обрўйини асло туширмаймиз, доим даврамиз тўрида бўлади. Маҳалла раиси кеча-ю кундуз тинмайдиган, халқнинг оғирини енгил қиладиган киши бўлиши керак.

Энди маҳалла раисларини мажлисларга чақириш мутлақо ман этилади
», – деди президент.

Тошкент хабарлари

@nurafshanziyo