Get Mystery Box with random crypto!

Ота билан кечки овқат. Ўғил, жуда қариб, мункиллаб қолган ота | НУРАФШОН ЗИЁСИ

Ота билан кечки овқат.

Ўғил, жуда қариб, мункиллаб қолган отасини, кечки овқат учун ресторанга олиб борди. Қариган, ҳолдан тойган, қўллари титроқ босган ва заифлашиб қолган ота, овқат ейиш жараёнида бир кўйлагига, бир шимига овқат тўкиб ея бошлади. Рестораннинг бошқа хўрандалари бу ҳолни кўриб ирганиб, фарзандга эса энса қотар қарай бошлашди. Отаси аҳволидан заррача уялмаган, аксинча ота не ҳохласа бисёр қилаётан фарзанд, тановул тугагач, икковлашиб ювиниш хонасига йўл олдилар. Фарзанд аввал ота кўйлагидаги овқат қолдиқларини, сўнг шимдаги доғларни артди, кўзойнагини маҳкамлаб, сочларини эса меҳр билан тараб қўйди. Ташқарида эса бутун ресторан уларни жимлик билан кузатар, эпсиз қария ва ёш йигит хақида пичирлашишар эди. Ота-бола ташқарига чиққач, ҳолатни кўрган оломон ҳижолат чека бошлади, аммо омма олдида шарманда бўлишни хоҳламас, мавқелари бунга йўл қўймас эди. Ўғил ҳисоб сўради, еган-ичган хаққини тўлаб отаси билан ресторан ўртаси бўйлаб эшик тамон юра бошлади. Одамлар орасидан ўта туриб ота ўғлига савол билан мурожаат қилди: «Бу ерда ҳеч нарса қолдирмадингми? Ўғил: "йўқ, ҳеч нарса қолдирмадим», Қария: "Қолдирдинг, сен ҳар бир ўғил учун дарс ва ҳар бир ота учун умид қолдирдинг.
Ресторан аҳли эса жииим эди...

Беҳзод Абдураҳмонов таржимаси

@nurafshanziyo